Янгиликлар

Отельерлар ассоцияцияси ва ECM Group саъй-ҳаракатларини бирлаштирмоқда

Отельерлар ассоцияцияси ва ECM Group халқаро инжиниринг компанияси ўртасида янги ҳамкорлик бошлангани ҳақида мамнуният билан хабар қиламиз. Ушбу компания Германия, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда инфратузилма, саноат ва кўчмас мулк соҳасида замонавий лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғуллади.

Ҳамкорликнинг асосий афзалликларидан бири халқаро билим ва тажрибага эга бўлиш. ECM Group Германия, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда соҳа мутахассислари ва ресурсларининг кенг тармоғига эга. Улар ўз билим ва ғояларини ҳамкорларимиз билан баҳам кўришлари, уларга мураккаб глобал бозорда ҳаракат қилиш, ўсиш ва муваффақият учун янги имкониятларни топишга ёрдам беришлари мумкин.

Йирик лойиҳалар ва қурилишни бошқаришдан тортиб меҳмонхона секторидаги лойиҳалар бўйича стратегик консалтинггача.

ECM Group Mercure, Movenpick, Novotel, Ibis, Pullman ва бошқа меҳмонхона брендлари билан ҳамкорлик қилади.