Янгиликлар

BSW ташаббуси Ўзбекистонда қўшма таълим лойиҳасини илгари сурмоқда

7 апрель куни Oscar Boutique Tashkent меҳмонхонасида BSW таълим лойиҳаси (Германия) доирасида workshop бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон меҳмондўстлик саноатининг асосий манфаатдор томонлари, жумладан, Ўзбекистон Отельерлар ассоцияцияси раҳбари, меҳмонхоначилар ва BSW лойиҳаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мавзуси Ўзбекистонда меҳмонхона ва ресторан бизнесини ривожлантириш йўллари ва унинг давлат иқтисодий ривожланишидаги аҳамиятининг муҳокамаси. Меҳмондўстлик соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш, маркетинг тадқиқотлари ва миллий стандартларни такомиллаштириш муҳокама мавзуси бўлди. Иштирокчилар ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар, Ўзбекистонда меҳмондўстлик саноатини мустаҳкамлаш бўйича фикр ва стратегиялар билан алмашдилар.