Отелчилар уюшмасининг навбатдаги йиғилиши
«Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» ДУК аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон отелчилар уюшмасининг навбатдаги мажлисида пойтахт меҳмонхона бизнеси экспертлари ва «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси аъзолари томонидан жойлаштириш воситаларининг юлдузлик даражасини баҳолаш учун белгиланган стандартлар масаласи кўриб чиқиш учун кун тартибига қўйилди.

Учрашув давомида мамлакат маданиятининг миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳмонхоналарнинг юлдузлик даражасини баҳолаш тизимига ўзгартириш киритиш имкониятлари ҳақида муҳокама қилинди. Экспертларнинг таъкидлашича, баҳолаш тизими кўп йиллик тажрибага таянган ҳолда, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини яхшилашга ёрдам берадиган баъзи тузатишларни талаб қилади.

Хусусан, тақдим этилаётган меҳмонхона хизматларини сертификатлаш стандартларини белгиловчи ҳужжатга ўзгартириш киритиш лозим.

Таъкидлаш жоизки, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» тўғридан-тўғри таклифларни кўриб чиқиш, шунингдек жойлаштириш воситаларини баҳолаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштиришда ҳамкорлик қилишга тайёр.


Бу ерда янада кўпроқ янгиликлар билан танишиш мумкин
Боғланиш
«International Hotel Tashkent»
Тошкент, Юнусобод тумани,
АМИР ТЕМУР шоҳ кўчаси, 107А

Боғланиш телефони: (+998) 78 1206459, (+998) 90 9681761
info@hoteliers.uz